нарсаси бор. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Одам а.с. билан Мусо а.с. баҳслашиб, Мусо а.с. Одам а.с.га: «Инсонларни оздириб, жаннатдан чиқарган сизмисиз?» дедилар. Одам а.с. у кишига: «Оллоҳ Таоло барча нарсанинг илмини бериб, ўз рисолати билан инсонларнинг тепасига танлаб қўйган Мусо сизмисиз?» деганларида у киши «Ҳа», дедилар. «Унда мен халқ қилинишимдан илгари менга тақдир қилинган ишга кўра маломат қиласизми?» дедилар». Бу ерда тақдир Оллоҳнинг илми, ҳукми маъносида. Товус айтдилар: Мен Абдуллоҳ ибн Умардан Расулуллоҳнинг мана бу ҳадисларини эшитдим. Расулуллоҳ дедилар: «Барча нарса қадар биландир, ҳатто ожизлигу донолик ҳам», яъни барча нарса Оллоҳнинг тақдири, илми яъни Лавҳул маҳфузга ёзилганига кўрадир. «Оллоҳ қадари» деган сўз саҳобаларнинг сўзларида Оллоҳнинг тақдири, илми маъносида келган. Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади: Умар ибн Хаттоб Шомга сафар қилиб Сарағ номли жойга борганларида, қўшин амирлари Абу Убайда ибн Жарроҳ ва асҳоблари келиб, Шом ерларида вабо касали тарқалгани хабарини айтдилар. Ибн Аббос айтадилар: Умар ибн Хаттоб: «Менга биринчи муҳожирларни чақиринглар» дедилар ва уларни чақириб маслаҳатлашиб, Шомда вабо тарқалганни хабарини айтганларида, улар ҳар хил фикр билдиришди. Баъзилари сиз муҳим иш учун чиқдингиз, бундан қайтиб кетишингиз ҳақида фикр билдиролмаймиз дейишса, баъзилари сиз билан бирга қолган одамлар ва Расулуллоҳ с.а.в.нинг асҳоблари бор. Буларни вабога олиб киришингизга фикр беролмаймиз, дейишди. Умар уларга: «Сизлар боринглар» дедиларда, сўнгра: «Менга ансорийларни чақиринглар» деб, улар билан маслаҳатлашдилар. Улар ҳам муҳожирларнинг йўлини тутиб, улардек ҳар хил фикр билдиришди. Буларга ҳам бораверинглар деб, «Менга мана шу ердаги фатҳ муҳожирларидан бўлган Қурайш қарияларини чақириб беринглар» дедилар. Уларни чақирганларида улар ихтилоф қилмасдан, «Одамларни қайтариб бу вабога олиб кирмаслигингиз ҳақида фикр берамиз» дейдилар. Умар одамлар ўртасида: «Мен Заҳрда тонг оттираман, сизлар ҳам ўша ерда тонг оттиринглар», деб эълон қиладилар. Абу Убайда: «Оллоҳнинг қадаридан қочяпсизми?» деганларида, Умар: «Эй Абу Убайда, қанийди шуни сиздан бошқаси айтганда эди» дедилар. «Ҳа, Оллоҳнинг қадаридан Оллоҳнинг қадарига қочамиз. Айтингчи, агар сизнинг туяларингиз бўлиб, иккита қирғоғи бор водийга тушса, унинг бири ўтлоқ бўлса, иккинчиси ўтсиз бўлса, агар ўтлоғида боқсангиз ҳам Оллоҳнинг қадари билан боққан бўлмайсизми?», дедилар. Оллоҳнинг қадари бу ерда Оллоҳнинг тақдири, илмидир, яъни ўтлик жойда боқсангиз Оллоҳ Таоло Лавҳул маҳфузда ёзиб, билган нарсани қилган бўласиз ва агар ўтсиз-қурғоқ жойда боқсангиз ҳам Оллоҳ Таоло Лавҳул маҳфузда ёзиб, билиб турган нарсани қилган бўласиз. Мана булардан «қадар» сўзи бир неча маъноларга эга синоним лафзлардан эканлиги кўриниб турибди. Тақдир, илм, тадбир, вақт, тайёргарлик, нарсаларга хусусият солиб қўйиш ўша маънолардандир. Лекин бу маънолар ҳар хил бўлса-да, қадар банда бирор феълни мажбурий суратда қилиши ёки жузъиёт ва тафсилотлар ҳақида куллий ҳукм ва ё Оллоҳнинг сирларидан бир сир маъносида келган эмас. Шунга кўра,
50-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|